Гризманн ва Месси ўртасидаги келишмовчилик якунига етдими?

"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризман жамоа сардори Лионель Мессининг олтинчи "Олтин тўп"ни қўлга киритганидан сўнг, у билан бирга тушган расмини твиттер саҳифасига жойлади.

"Леонинг тўпи", - изоҳ қолдирган Гризманн твиттер саҳифасида.

Олдинроқ, Месси ва Гризманн ўртасида илиқ муносабатлар йўқлиги хабар қилинганди, кейинроқ, франциялик футболчи бирга кечки овқат танаввул қилишганини, Месси эса Гризманн трансферига қарши бўлгани миш-миш эканлигини таъкидлаб ўтган.