“Гуанжоу Эвергранд” кетма-кет 7-марта Хитой чемпиони бўлди, Аҳмедовнинг жамоаси эса вице-чемпион
Ads

Бугун Хитой Суперлигасида 28-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистом миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида “Гуанжоу Фули”ни қабул қилди.

Ҳамюртимиз учрашув қайдномасидан ўрин олмаган ушбу қарама-қаршиликда унинг жамоаси 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Андре Виллаш-Боаш шогирдларининг мағлубияти, “Гуанжоу Эвергранд”ни муддатидан аввал чемпионга айлантирди. Луис Фелипе Сколари шогирдлари чемпионат тугашига 2 тур қолганида, энг яқин та`қибчисидан 9 очко илгарилаб кетди.

Бу “Гуанжоу Эвергранд”нинг тарихидаги 6-чемпионлик бўлди. Уларнинг барчаси кетма-кет қўлга киритилганини эътироф этиш жоиз.

Аҳмедовнинг жамоаси эса 3-ўриндаги “Хэбэй Чайна” клубидан 6 очкога илгарилаб кетган ва 2-ўрин олиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Боиси, “Шанхай СИПГ”нинг тўплар нисбати а`ло кўринишдадир.

Хитой Супер Лигаси. 28-тур

“Шанхай СИПГ” – “Гуанжоу Фули” 1:2

Голлар: Халк(60) – Жианг Жихонг(5), Зехави(49)


“Гуанжоу Эвергранд” – “Гуйчжоу “Чжичен” 5:1

Голлар: Гао Лин(15), Алан(17), Ду Веи(52 автогол), Ю Ханчао(77, 90+5)  – Ванг(29).