Гути: Лопетеги ҳали ўзини кўрсатади

Айни дамда Туркиянинг "Бешиктош" клубида бош мураббий ассистенти лавозимида иш олиб бораётган “Реал”нинг собиқ футболчиси Гути “қироллик клуби” бош мураббийи Хулен Лопетеги ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

“Албатта, Хулен Лопетеги ўз ишида сабрли бўлиши керак. У – ажойиб мураббий. У буни Испания терма жамоасидаги фаолияти орқали исботлаб улгурган. У буни “Реал”да ҳам исботлайди”, - дейди Лопетеги.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” кетма-кет 4та ўйиндан буён гол ура олмади ва уларнинг 3тасида мағлуб бўлди. Шу сабаб Лопетегининг жамоадаги тақдири сўроқ остида қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!