Гвардиола А Серия клубини бошқаради(ми)?!

Италиялик машҳур мутахассис Клаудио Раньери А Серия клубларининг еврокубоклардаги истиқболлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Гарчи Италия жамоалари ўтган мавсум еврокубокларда муваффақиятли иштирок этмаган бўлсада, мен уларда ўсиш борлигини кўриб турибман. Энди А Серияда Моуриньо, Аллегри ва катта эҳтимол билан Сарри ҳам ишлайди. Ушбу мураббийлар чемпионатнинг жозибадорлигини оширишга хизмат қилади. Ишончим комил, Гвардиола ҳам келажакда А Серия клубини бошқаради”, - деди Раньери.

Гвардиола айни дамда “Манчестер Сити” бош мураббийи ҳисобланади. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар