Гвардиола АПЛдаги ТОП-4ни чемпионликка тенглаштирди


“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ турнир жадвалидаги тўртинчи ўрин ва ЕЧЛ чиқиш эшикларин очувчи йўлланмани чемпионлик билан таенглаштирди.

– Ҳа, бу ҳақиқатан ҳам шундай. Мен Англия кубогидаги ғалабадан муҳимроқ эканлигини айта олмайман. Аммо Англияда кучли жамоалар кўп. Улар орасидан чемпионликни ютишга ўхшайди. Биз шунга ҳаракат қиламиз. Ҳозирда бу ўринларга 6 жамоа бор, якунда эса иккитаси муваффақиятсизликка учрайди. “Челси” ва “Ливерпуль”нинг бу мавсум еврокубокларда ўйнамаётганлиги ажабланарли. Улар ҳаттоки, Европа Лигасига ҳам чиқа олишмади. АПЛда барчаси жуда қийин, – дейди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!