Гвардиола АПЛнинг тиғиз тақвимини танқид қилди

 

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола “Уотфорд”га қарши (3:1) АПЛ 22-туридан кейин АПЛнинг тиғиз тақвимини танқид қилди ва Габриэль Жезуснинг сафга қайтиш муддати ҳақида гапирди.  

“Ажойиб ўйин намойиш қилдик. “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда очко йўқотганимиздан кейин, бунга бўлган муносабатимиз ҳақида гаплашиб олдик. Биз асосий таркибга бешта ўзгартириш киритдик, аммо буни мажбурликдан амалга оширдик.

Тўғри, Англияда “шоу” давом этиши керак, бироқ биз футболчиларни қурбон қиляпмиз. Бундан тиғиз тақвимда ўйнаш нормал ҳолат эмас. Англия футбол ассоциацияси футболчилар ва уларнинг соғлиғи ҳақида ўйламаяпти.

Жезус 4 ҳафтадан 6 ҳафтагача майдонга туша олмайди. Балки бундан кўпроқ ҳамдир. Умид қиламанки, у сафга тезроқ қайтади ва бизга ёрдам беради”, – деди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!