Гвардиола "Барселона"даги натижасини "Сити"да ҳам такрорлади

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 28-турида “Манчестер Сити” сафарда “Арсенал”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, ушбу баҳс “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола учун “Сити” бошқарувидаги юбилей 100-учрашув бўлди. 47 ёшли испаниялик мутахассис бошчилигидаги жамоа ушбу баҳсларнинг 71тасида ғалаба қозонган бўлса, 16тасида дуранг қайд этган ва қолган 13тасида мағлубиятга учраган.

Қизиғи, Гвардиола “Барселона”даги дастлабки 100та баҳсида ҳам 71та ғалаба қайд этган. Бироқ, у “Бавария”да 100та ўйиннинг 77тасида ғалаба қозонишга эришган.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” ўтган 100та баҳсда рақиблари дарвозасига жами 262та гол киритишга муваффақ бўлган. Ўз дарвозасидан эса 92 бор тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Бундан ташқари Гвардиола бошқарувидаги “шаҳарликлар” кетма-кет 28та баҳсда мағлубият нималигини билмади ва бу борада клуб рекордини ўрнатишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!