Гвардиола "Барселона"га қайтади
"Милан", "Ювентус" ва "Реал" жамоаларини бошқарган Фабио Капелло "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг келажаги ҳақида гапирди.
- Гвардиола қандайдир қарорга келган бўлса керак, - деди Фабио Капелло. - Рақиблар Гвардиола тарғиб қилаётган футболга қарши усул қўллашни ўрганиб олди. Шунинг учун ҳам у мураббийлик фаолиятини якунласа керак. У "Барселона"га клуб президенти сифатида қайтади.
Аввароқ, Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити" унинг мураббийлик фаолиятидаги сўнгги клуб бўлишини ва яқин йиллар ичида бу ишдан воз кечишини таъкидлаган эди.
Фикрлар