Гвардиола: Де Брюйне "Олтин тўп"га муносиб номзод

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди.

- Тан олиш керакки, хозирда де Брюйне “Олтин тўп”га номзодлар каби ўйин кўрсатмоқда. Аммо энг зўри бўлиш учун кўп турнирларда ва ЕЧЛда ғалаба қозониш ёки бу турнирда яхшироқ натижа кўрсатиш даркор.

“Лестер”га қарши баҳсда у 3 голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.Нафақат бу учрашувда, балки ҳар бир беллашувда Кевин ажойиб ўйин намоиш этади, ­- дея Пепнинг сўзларини келтиради BBC нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, ушбу мавсумда 26 ёшли хавбек 27 учрашувда майдонга тушиб, 7 марта рақиб дарвозасини ишғол этган ва 15 ассистенликни амалга оўирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!