Гвардиола: ЕЧЛда VAR қўлланишидан хурсандман
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола УЕФА томонидан ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичидан бошлаб видеотакрорлар тизимини қўллаши борасидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.
"ЕЧЛда VARдан фойдаланилишидан хурсандман. Бу тизим ўйиннинг адолатли ўтишини таъминлайди. Ҳакамлар қарорни тез қабул қилишларига тўғри келади ва натижада баъзи хатоликларга йўл қўйишади. Испания ва бошқа мамлакатларда бу тизим муваффақиятли равишда синовдан ўтди", - деди Гвардиола.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар