Гвардиола фаолиятини қаерда якунламоқчи?

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола фаолиятини "Барселона"да якунлаш ниятида эканлигини айтди.

“Менинг жамоаларим ҳамиша мен қандай хоҳласам шундай ўйнашган. Мен фаолиятимни қаерда бошлаган бўлсам ўша ерда якунламоқчиман. Умид қиламанки, фаолиятимни “Барселона”да якунлаш насиб этади”, - дейди 47 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола “Барселона”ни 2008-2012 йилларда бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!