Гвардиола футболчиларига 4 кунлик дам беради

"Манчестер Сити" клуби устози Хосеп Гвардиола жамоа футболчиларига 4 кунлик дам берди.

“Бёрнли”га қарши баҳсдан сўнг бизнинг машғулот базамиз 4 кунга ёпилади. Футболчиларнинг қаерга бориши ва нималар билан шуғулланиши ўзларига ҳавола. Улар футбол ҳақида бироз бўлсада унутиб, оила, дўстлар даврасида бўлишлари керак. Чоршанба куни кечки пайт биз яна йиғиламиз ва “Лестер” ҳамда “Базел”га қарши учрашувларга тайёргарликни бошлаймиз”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Сити”нинг “Бёрнли”га қарши баҳси ҳозиргина якунланди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!