Гвардиола Германиядан зўр футболчи олиб келади

 
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Дордмунднинг "Боруссия" жамоасида тўп сураётган Юлиан Вайглнинг ўйинига ишқибоз бўлиб қолди. Испаниялик мутахассис германиялик футболчининг ҳаракатларини анчадан буён кузатмоқда ва энди уни Англия чемпионатига олиб келмоқчи.
 
Айни пайтда Вайгль "Боруссия"да йилига 1,5 миллион евро миқдорида маош олмоқда. Агар у Англияга кўчиб ўтса, маоши камида тўрт баробарга ошади.
 
Бироқ, "Боруссия" ўз футболчини осонликча қўйиб юбормайди. Футболчининг шартномасида эса унинг трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланган.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!