Гвардиола ижарадаги футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи

Ҳуқуқий жиҳатдан Туриннинг “Ювентус” клубига тегишли ва жорий мавсумни ижара асосида “Бавария” сафида ўтказаётган Кингсли Коман фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Le10Sport нашри тарқатган хабарларга кўра, 20 ёшли франциялик футболчининг хизматларига “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Берилган маълумотларга кўра “шаҳарликлар” тез орада Команнинг трансфери бўйича музокараларни бошлайди.

Маълумот учун, Команнинг “Бавария” билан ижара шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Аммо, мюнхенликлар футболчини жамоада олиб қолишни исташса, “Ювентус”га 21 миллион евро тўлаб, уни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эгалар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!