Гвардиола келажакда терма жамоада фаолият олиб бориши мумкинлигини инкор этмади

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола келажакда миллий терма жамоаларда ҳам ишлаши мумкинлиги ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

“Шубҳасиз, мен яна Жаҳон ва Европа чемпионатларига боришни истайман. Аммо, яқин бир неча йил "Манчестер Сити"да бўламан. Ана ундан сўнг қайсидир терма жамоадан таклиф бўлса, уни кўриб чиқишим мумкин”, - дейди Гвардиола.

Маълумот учун, Гвардиоланинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!