Гвардиола Компанининг ўрнига голландиядан ўринбосар топди
Ads

«Манчестер Сити» клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида Амстердамнинг «Аякс» клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигтни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола ёши ўтиб қолаётган ҳимоячи Венсан Компанининг ўрнида айнан 18 ёшли голландиялик ҳимоячини кўрмоқчи. Таъкидлаш лозимки айни дамда “сити”нинг ушбу позицияда Компанидан ташқари шунингдек Николас Отаменди, Жон Стоунз ва Эмерик Лапорт каби футболчилар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, де Лигтга “Манчестер Сити”дан ташқари “Бавария”, “Барселона”, “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” каби жамоалар ҳам жиддий кураш олиб боришмоқда.