Гвардиола
Ads

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Лион" хавбеки Уссама Ауарега жиддий қизиқиш билдира бошлади.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра каталониялик мутахассис 20 ёшли футболчини келажакда Фернандиньога муносиб ўринбосар бўла олишига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ауарега "Ливерпуль", Челси" ва "Ювентус" клубларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Маълумот учун, Ауарега жорий мавсум “Лион” сафида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.