Гвардиола: "Манчестер Сити" футболчилари мавсумга тўлиқ тайёр эмас

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа футболчиларининг мавсумга тайёргарликлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Испания мутахассиснинг сўзларига кўра, ўйинчилар ҳозирда энг яхши спорт формасида эмас, бунинг учун бироз вақт керак.

Биз ҳозир яхши спорт формасида эмасмиз. Бу мавсумолди тайёргарликлари билан боғлиқ. Ўйинчилар ЖЧ-2018 турнирида кўп куч сарфлашди. Бундан ташқари улар турли муаммолар сабабли кўп шикоят қилишмоқда, – дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” АПЛда ҳозирча 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!