Гвардиола “Манчестер Сити” “Реал” ва “Барселона” даражасида эмаслигини тан олди
Ads

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг жамоаси ЕЧЛда “Реал”, “Барселона” каби жамоалар билан рақобат қила олади деб ҳисобламаслигини айтиб ўтди.

“Биз плей-оффга чиқдик. Бироқ қуръада нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Биз 1/8 финалнинг жавоб ўйинини ўз майдонимизда ўтказиш учун гуруҳда ғолиб чиқишимиз керак.

ЕЧЛ – бу жуда нуфузли турнир. “Барселона”, “Реал” ва бошқа жамоалар гўлиблик учун фаворитлар. Биз хали ҳеч нарсага эришмадик. Биз Европада ўз тарихимизни ёзишимиз керак”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди УEФА расмий сайти.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” эртага ЕЧЛ 5-турида ўз майдонида Голландиянинг “Фейеноорд” клубини қабул қилади.

Минбар

Барча блоглар