Гвардиола
Ads

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Барселона" ҳимоячиси Хорди Альбани ўз жамоасида кўрмоқчи.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” вакиллари 29 ёшли испаниялик футболчи билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатишмоқда. Бордию “кўк-анор ранглилар”  унга янги шартнома таклиф қилишмаса, “Сити” Альбани ўз сафига қўшиб олишга уруниб кўриши мумкин.

Айтиш лозимки, Хорди Альбанинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. У каталонияликлар сафига 2012 йил “Валенсия”дан келиб қўшилган.