Гвардиола "Манчестер Сити"нинг 17 футболчисини жамоадан ҳайдайди

 

Англия премьер-лигаси чемпионлиги учун курашда "Челси"га рақобат кўрсатолмаган ва Европа чемпионлар лигасида "Монако"дан мағлубиятга учраган "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг 17 футболчиси хизматидан воз кечди.

Клуб раҳбарияти бош мураббийнинг бу фикрини қўллаб-қувватлаган бўлса-да, жамоани бутунлай янгилаш учун икки трансфер мавсуми кераклигини таъкидлади. Яқинлашиб келаётган ёзда Гвардиола асосан шартномаси тугаётган футболчилар - Гаэль Клиши, Яя Туре, Пабло Сабалета, Вилли Кабальеро, Бакари Санья ва Хесус Навас билан хайралашди.

Талабга жавоб беролмаётган бошқа футболчилар келаси йили январда жамоани тарк этади. Лондон клуби раҳбарияти бош мураббийга янги таркибни шакллантириш учун 200 миллион фунт маблағ ажратади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!