Гвардиола “Манчестер Сити”нинг асосий трансфер “нишони” кимлигини айтди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг яқин йиллардаги асосий трансфер мақсадига ойдинлик киритиб ўтди.

Бир қатор испан ОАВларининг хабар беришича Гвардиола “Сити”да “Тоттенхэм” форварди Харри Кейнни кўришни истамоқда. Ўз навбатида 24 ёшли тўпурар “шаҳарликлар” учун камида 200 млн евродан қимматга тушиши мумкин.

Маълумот учун, бундан аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби ҳам Кейн учун жиддий кураш бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!