Гвардиола Моуриньони ортда қолдирди
Ads

Хабарингиз бор кеча “Манчестер Сити” клуби Англия лига кубоги финалида “Челси”ни мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Эътиборлиси, бу “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола учун фаолиятидаги 26-соврин бўлди. Таъкидлаш керакки у ушбу совринларнинг 14тасини “Барселона” билан, 7тасини “Бавария” билан, қолган 4тасини эса “Манчестер Сити” билан қўлга киритган.

Гвардиола шу тариқа фаолиятини давом эттираётган мутахассислар орасида энг кўп соврин ютган мураббийга айланди. У бу борадаги пешқадам ҳисобланган Жозе Моуриньони ортда қолдирди ва 1-ўринга кўтарилиб олди.

Кучли учликни эса Карло Анчелотти эгаллаб турибди. Италиялик машҳур мутахассис ҳозирча жами 20та соврин ютган.