Гвардиола ниятидан қайтмаяпти, аммо...
Ads

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳимоячиси Эмерик Лапортни “Этихад”га олиб келиш фикридан қайтмаяпти.

The Mirror нашрининг ёзишича “шаҳарликлар” 22 ёшли франциялик футболчини жорий ойнинг ўзидаёқ сотиб олишни режалаштиришмоқда. Бироқ, Эмерик яқиндагина “матрасчилар” билан 4 йиллик шартнома имзолаган эди. Ўз навбатида бу Эмерикнинг компенцация суммасини ҳам кўтариб юборди. Янги келишувга кўра футболчини сотиб оладиган жамоа “Атлетико”га нақд 66 миллион евро тўлаши керак.