Гвардиола "Реал" футболчисини "Ман Сити"га келишига кўрдинди

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳимоячиси Данило ўз фаолиятини Англиянинг “Манчестер Сити” клубида давом эттиришга яқин турибди, деб ёзади Marca нашри.

Маълум бўлишича, “Челси” бразлиялик 26 ёшли футболчи билан шахсий келишувга эришганди, аммо орага “Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола қўшилди ва уни Манчестерга келишга кўндирди. Бразлиялик ҳимоячининг трансфер нархи 30–30 млн евро атрофида бўлиши кутилмоқда.

Данило 2015 йили “Порту”дан 31,5 млн евро эвазига “Реал”га қўшилганди. Ўтган мавсумда у Ла Лиганинг 17 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли пасга муаллифлик қилди.  Унинг “Реал” билан келишуви муддати 2021 йилгача мўлжалларган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!