Гвардиола "Сити" билан шартномани узайтиришга яқин турибди

Испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола тез орада "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномасини узайтиради.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 47 ёшли мураббий “шаҳарликлар” билан 2021 йилга қадар бўлган келишувни имзолайди ва унга кўра йилига 23 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола “Манчестер Сити” клубини 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!