Гвардиола:
Ads

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг жорий мавсумида "Ливерпуль" билан бўладиган рақобат ҳақида гапириб ўтди.

“Футболчиларим “Ливерпуль” жуда ҳам кучли жамоа эканлигини яхши билишади. Улар очко йўқотишга ҳақлари йўқлигини тушунишади. Чунки, агар шундай бўлса “Ливерпуль” чемпион бўлади. Ўз навбатида сиз кучли бўлишингиз учун кучли рақобатчи керак. Бизда эса бу нарса АПЛда ҳам бор, ЕЧЛда ҳам”, - дейди Гвардиола.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” 13та турдан сўнг 35 очко билан премьер-лигада пешқадамлик қилмоқда. “Шаҳарликлар”дан икки очко кам жамғарган “Ливерпуль” эса иккинчи поғонани эгаллаб турибди.