Гвардиола "сити" раҳбариятидан жамоага "Реал" етакчисини олиб келишни сўрамоқда

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола раҳбариятдан жамоага “Реал” етакчиларидан бири Тони Кроосни олиб келишни сўрамоқда.

Football Espana нашрининг хабар беришича 47 ёшли каталониялик мутахассис Германия терма жамоаси аъзосининг “сити” ярим ҳимоясини сезиларли кучайтира олишига ишонмоқда. Гвардиола ушбу футболчини сотиб олиш учун жамоа раҳбарияти қўлдан келган барча ишни амалга оширишига умид қилмоқда.

Маълумот учун, 28 ёшли Кроос жорий мавсум “Реал” сафида жами 5та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!