
Гвардиола "Сити"нинг сардорлик боғичини Давид Силвага топширди
“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола янги мавсумда Давид Сильва жамоага сардорлик қилишини эълон қилди.
«У жамоани, премьер-лигани яхши билади ва катта ҳурматга лойиқ”, – дейди Гвардиола.
Фернандиньо ва Кевин де Брюйнелар эса “шаҳарликлар”нинг вице-сардорлари этиб тайинланишди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити"нинг сардорлик боғичи Винсен Компанига тегишли эди. У эса мавсумлар оралиғида жамоани тарк этди.
Фикрлар