
Гвардиолага вазиятни тўғрилаш учун вақт керак
“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчиларнинг ўйини борасидаги муаммоларни ҳал этиши учун вақт кераклигини айтиб ўтди.
– Футболчиларнинг юрагида ғалабага бўлган ишончни уйғотиш учун вақт керак. Кучли жамоа уй учрашувларида бунча кўп очко йўқотиши керак эмас. (“Манчестер Сити” “Этихад”даги 15 ўйинда 8 тасида ғалаба қозонган). Футболчиларнинг ҳаёлларидаги муаммо уларнинг тажрибасида эмас, бу уларда доим бўлган, – дейди Гвардиола.
– Биз “Монако”га ютқазиб, ЕЧЛни тарк этдик. Бунгача “Ливерпуль”, “Арсенал” ва “Челси” қарши ўйинларнинг бирортасида ғалаба қозона олмадик. Бироқ “Халл Сити”га қарши баҳсда мухлислар қўллаб-қувватлашди. Испания ва Италияда бунақаси бўлмайди.
Фикрлар