Гвардиоланинг чап қанот дилеммаси
Ads

«Манчестер Сити» бош мураббийи Бенжамин Мендининг сафга қайтишини интизорлик билан кутди ва ниҳоят бу орзуси «Энфильд»да амалга ошиши мумкин.

Клуб одатда Мендисиз ҳам барчасини уддалай олади. Ўтган мавсумда «шаҳарликлар» усиз ўйнаб Премьер Лига рекордини ўрнатишди. Ўтган ойда эса 7 ўйиннинг олтитасида ғалаба қозонди.

Гвардиола француз шогирди йўқлигида Фабиан Дельфни ҳимоячига айлантириб қўйди, агарда у ҳам сафда бўлмаса, Зинченко ёки Данилолар билан ўйнади.

Ҳатто чап қанотда бирор марта ҳам ўйнамаган Эмерик Лапортни ўйнатиш варианти ҳам кўриб чиқилганди.

Якшанба куни «Манчестер Сити» «Энфильд»га сафар уюштиради. Улар 1981-йилдан бери фақатгина бир марта «Ливерпуль»дан ғалаба билан қайтган. Ўтган мавсумда Гвардиола жамоаси билан «Ливерпуль»га икки марта ютқазиб қўйди.

Менд ўтган ойни навбатдаги жароҳати сабаб ўтказиб юборди. Марказий ўйин олдидан Гвардиола олдида чап қанот дилеммаси пайдо бўлган. Уни дарҳол ўйнатиш жоизмикин? У жуми куни машғулотларга қайтган.

Ўтган мавсум кашфиёти Муҳаммад Салоҳ бу мавсумда бироз қийинчиликка учрамоқда. Гвардиола унга қарши жангга қайси шогирдини танлайди? Унинг қарори ундаги ҳақиқий вариантларнинг камлиги туфайли ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

Делф дастлабки номзод эди, бироқ унинг жароҳати буни рўёбга чиқармаслиги мумкин. Лапорт марказий ҳимояда зўр ўйнайди. «Хоффенхайм»га қарши учрашувда эса ушбу позицияда ўзини эркин ҳис қилмади ва қатор хатоларга йўл қўйди. У ўтган апрел ойида ҳам «Энфильд»да чап қанотда ўйнаганди, бироқ рақибнинг тезлиги уни янчиб ташлаганди.

Лапорт бўлмаса, Зинченко ёки Данило варианти ҳам бор. Бироқ улар «Ньюкасль», «Вест Бромвич», «Лестер», «Челси» каби клубларга қарши ўзларини ижобий томондан кўрсатишган эди.

Украиналик футболчи ўтган мавсум мобайнида ўз ўйинини кучайтириб олди, аммо у Гвардиоланинг талабларига тўлиқ жавоб бермайди.

Данило эса катта ўйинларда ўйнашга улгурган. Бразилиялик ҳимоячи «Арсенал», «Ньюкасль»га қарши ўйнаб ўзини кўрсата олган.

У янги мавсумда фақатгина «Оксфорд»га қарши ўйнади. Менди ўйнамаслигини инобатга олсак Данило яхши вариант. Бироқ у ҳужумларга кам қўшилади. Бироқ у аслида ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Бироқ бу ҳолат унинг Салоҳ бошчилигидаги жамоага қарши ўйнашига тўсқинлик қилмайди.

Гвардиола ва унинг штаби Мендининг вазиятини охиригача кузатишди. Мураббийлар ҳимоячининг машғулотларга киришиши ва тикланиш жараёнини диққат билан кузатишди. Бироқ ҳимоячи етарлича ҳаракат қилмаётганини ҳис қилди.

Бу жамоадан ўйинга тўлиқ концентрация қилишни талаб қиладиган Гвардиолани мутлақо қониқтирмайди. Агарда у тўлиқ сафда бўлганида ҳар нарсага қарамасдан Гвардиола ундан фойдаланган бўларди.

Менди сафда бўлганида «Манчестер Сити» турлича ўйин схемаларини қўллаб кўради. Масалан, «Хаддерсфильд»га қарши у тезкор вингерларни захирага михлади, «Ньюкасль»га қарши учрашувда эса у ярим ҳимояни биринчи марта тўрт киши билан тўлдирди.

Мендисиз эса у мунтазам равишда 4-3-3 ўйин тизиимни қўлламоқда. Бу «Ливерпуль»ни енгишга етмаслиги мумкин.

Нима бўлган тақдирда ҳам, «қизиллар» «Манчестер Сити»нинг Премьер Лиганинг навбатдаги чемпионлиги йўлида биринчи жиддий синови бўлади.