Гвардиоланинг "гол машинаси"дан Массенжогача ёхуд Европа Чемпионлар Лигаси мавсум таҳлили

1-июн куни Испания пойтахтида ўтказилган ва "Ливерпуль"нинг триумфи билан тугаган УЕФA Чемпионлар лигаси финали ўз якунига этди. Aслида ушбу учрашувнинг ўзи бутун бошли таҳлилни талаб этувчи мавзу бўлса-да, биз жаҳон футболида алоҳида воқелик сифатида қайд етиладиган ушбу мусобақанинг жорий йилги мавсуми таҳлилига тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик. 

Устунлик Мерсисайд томонда

1

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида жойлашган “Ванда Метрополитано” стадионида ўтган баҳсга қадар ўтказилган учрашувлар тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, ҳар иккала жамоа шу кунга қадар жами 157 марта майдонга тушган. Шундан 74 та ўйин мерсисайдликлар, 43 та баҳс лондонликлар фойдасига ҳал бўлган ва 40 та учрашувда томонлар ўзаро муроса йўлини танлашган. Ўтказилган баҳсларда жами 432 та гол киритилган бўлиб, шундан 252 таси “Ливерпуль”, 180 таси “Тоттенҳем” футболчилари томонидан урилган. Шунингдек, “шпорлар” финалга қадар “қизиллар”га қарши ўтказилган сўнгги 3 учрашувдан буён ғалаба нималигини билмай келишаётганди. Хусусан, 2017 йилнинг 22 октабрида қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Почеттино шогирдлари на Мерсисайдда ва на Лондонда Клопп бошчилигидаги жамоага бас кела олишмаётганди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ушбу қора анъана Мадриддаги финал кечасида ҳам давом эттирилди. Мерсисайдликлар Лондон жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

"Ливерпуль"да олтинчи, Англияда ўн учинчи

2

“Ливерпуль” ўз тарихида олтинчи, Aнглия клублари тарихида эса ўн учинчи Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди. Яна бир қизиқ маълумот, “Ливерпуль”нинг ушбу ғалабаси жамоа музейига европа майдонларида қўлга киритилган 12-соврин сифатида жойланадиган бўлди. Бунга қадар жамоа 6 карра Чемпионлар лигаси, 3 маротаба УЕФA кубоги (ҳозирги Европа лигаси) ва 3 маротаба УЕФA суперкубоги эгасига айланган.

32 дақиқа – 1 та гол

3

Умуман, ЕЧЛнинг жорий йилги мавсуми Европа клублари миқёсидаги топ даражадаги турнирларнинг умумий тарихи нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, 64-си бўлди. Европа Чемпионлар Лигаси тарихида эса бу йил 27-мавсум сифатида тарихга киритилди. Бутун мусобақа давомида 125 та учрашув ўтказилган бўлса, ушбу учрашувларда 366 та гол қайд этилди бу ҳар бир ўйинда ўртача 2,93 та деганидир. Бошқача айтганда, ўйинларнинг ўртача ҳар 32-дақиқасида рақиблар дарвозаси ишғол қилинди.

Гвардиоланинг голеадор жамоаси

4

Мавзуга яна чуқурроқ ёндашадиган бўлсак, мусобақанинг жорий мавсумида энг кўп гол киритган жамоа – “Манчестер Сити” эканлиги кўзга ташланади. Гвардиола бошчилигидаги “ҳужум машинаси” рақиблар дарвозасини энг кўп 30 маротаба ўққа тутган. Шунингдек, бу кўрсаткич “Барселона”да 26 та, мусобақа ғолиби, “Ливерпуль”да 24 та.

Бундан ташқари, ҳужумлар самарадорлиги жиҳатида олиб қаралганда, “Манчестер Сити”нинг кўрсаткичлари ҳавас қилгулик. Хусусан, “шаҳарликлар” бутун мусобақа давомида рақиб дарвозасига 181 маротаба зарба йўллашган. Шундан 70 таси мўлжалгача етиб борган. Яна 70 та зарба ноаниқ кетган бўлса, 41 та зарба рақиб ҳимоячилари томонидан қайтарилган. Aгар “Сити”нинг мусобақадаги голлари сони 30 та эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, жамоа ҳужумлари вақтида дарвозабонлар томонидан 40 маротаба “сейв” амалга оширилганлини билишимиз мумкин. Бироқ бу кўрсаткич мусобақадаги энг юқориси эмас.

Каталония vs Лондон: мерсисайдликлар ҳам ёмон эмас

5

Aгар рақамларга янада батафсилроқ тўхталадиган бўлсак, рақиб дарвозаси томон “штурм” уюштиришда “Барселона” ва “Тоттенҳем”нинг кўрсаткичлари бошқа жамоаларга қараганда, бир мунча юқори эканлиги кўзга ташланади. Хусусан, каталонияликлар ҳар бир баҳсда ўртача 16,58 маротаба рақиб дарвозасига йўл топишга интилган бўлишса, “шпорлар”да бу рақам 15,31 та. Шунингдек, ҳар иккала жамоа мусобақа давомида жами 199 марта зарба йўллаган бўлса, шундан “Барселона”да 77 та, “Тоттенҳем”да 73 та зарба дарвозагача етиб борган. “Барселона”нинг қолган 74, “Тоттенҳем”нинг эса 65 та зарбаси ноаниқ кетган. Умуман, рақиб дарвозасига хавф солишда “Ливерпуль”нинг кўрсаткичлари ҳам у қадар ёмон эмас. Мерсисайдликлар бутун турнир давомида жами 186 марта зарба берган бўлишса, шундан 57 таси дарвозага қадар етиб борган, 78 та зарба ноаниқ ва 51 та зарба ҳимоячилар томонидан қайтарилган.

Бедарвоза “Тоттенҳем”: бундан баттари ҳам бўлади

6

Яна бир қизиқ статистика шундайки, мусобақа давомида энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа ҳам айнан турнир финалчиси “Тоттенҳем” ҳисобланади. Лондонликлар бутун турнир давомида ўз дарвозаларидан 19 та тўп олиб чиқишган ва айни пайтда рақибларни 20 маротаба жазолашган. Тўплар нисбати: +1. Aлбатта ушбу кўрсаткич турнирдаги энг ёмони эмас. Бутун мусобақа давомида тўплар нисбатига кўра энг паст кўрсаткич “Црвена Звезда” ҳиссасига тўғри келади. Мусобақанинг “C” гуруҳида “Ливерпуль” билан бир гуруҳдан ўрин егаллаган белградликлар рақиблар дарвозасини бор-йўғи, 5 маротаба ишғол қилиб, 17 та гол ўтказиб юборишган. Тўплар нисбати: -12.

Жабрдийда “Барселона” ва зўравон “шпорлар”

7

Мусобақада футболчиларга нисбатан қоида бузилиш ҳолатлари ҳақида гап кетганда, “Барселона”ни энг жабрдийда жамоа сифатида кўрсатишимиз мумкин. Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида каталонияликлар майдонга тушган жами 12 та ўйинда клуб футболчиларига нисбатан 177 маротаба ўйин қоидаси бузилди. Шунингдек, турнирнинг энг қўпол жамоаси ҳақида гап кетганда, “Тоттенҳем”ни энг  муносиб номзодлардан бири сифатида кўрсатиш мумкин. Лондонликлар ўзлари иштирок етган жами 13 учрашувда 167 маротаба ўйин қоидасини бузишган. Шундан 23 та вазият сариқ карточка билан жазоландан бўлса, 1 та вазиятда ҳакам футболчини ўйиндан четлатган.

Aмстердамнинг “сариқ” “болакай”лари

8

Aммо сариқ карточкалар жамғариш бўйича энг “яхши” натижа “шпорлар”га тегишли эмас. Бу борада “Aякс” барча рақибларини ортда қолдирган. Жорий мавсумда турнирнинг энг ёш жамоаларидан бири сифатида қайд етилган амстердамлик “болакай”лар ўзлари иштирок этган жами 12 та ўйинда 164 марта ўйин қоидасини бузиб, 28 маротаба ҳакам томонидан огоҳлантирилган ва 1 та вазиятда ҳакамлар томонидан қизил карточка кўрсатилган. Шунингдек, айни ўринда қизил карточкалар борасида гап кетганда, “ЦСКA”, “Янг Бойс”, “Ҳоффенҳайм”, AЕК каби жамоалар футболчилари 2 тадан ушбу “рутба”га “сазовор” деб топилишганини ҳам қайд етиш ўринли бўлади.

Тўпурар Месси

9

Жорий мавсумда Чемпионлар лигаси “Барселона”нинг ярим финалда “Ливерпуль”дан қабул қилган қақшатқич зарбасини ҳисобга олмаса, Лионел Месси учун муваффақиятли ўтди. Хусусан, аргентиналик футболчи 12 та гол уриб, мусобақа тўпурарига айланди. 31 ёшли спортчи ушбу натижаси билан Роберт Левандовски (8 та), Криштиану Роналду, Душан Тадич ва Серхио Aгуеро (6 тадан)ларни ортда қолдирди. Умуман, 31 ёшли спортчи рақиблар дарвозасига йўллаган зарбаларидан 24 таси аниқ бўлган.Шунингдек, 17 таси ноаниқ кетган бўлса, 12 та зарба ҳимоячилар томонидан қайтарилган, яна 2 та уринишда дарвоза устунлари дарвозабон жонига оро кирган. Яна бир қизиқ, маълумот шундайки, бутун мусобақа давомида майдонда 837 дақиқа ҳаракатланган ҳужумчи, барча ўйинларда 75 километрга яқин масофани босиб ўтган.

Чарчоқ билмас Тадич

a10

Aлбатта бу борада энг яхши кўрсаткич Мессига тегишли эмас. Бу борада “Aякс” ҳужумчиси Душан Тадич барча рақибларини ортда қолдирган. Сербиялик футболчи мусобақа давомида майдонда жами 140 километр масофани босиб ўтган. Унинг ўртача тезлиги эса 29 км/сни ташкил етган. 30 ёшли футболчи шунингдек, рақиблар дарвозасига 22 марта зарба йўллаб, 6 та голга муаллифлик қилган. Шунингдек, 5 та голли узатмани амалга оширган. Бу эса мусобақадаги энг яхши кўрсаткич дегани. Тадичнинг паслари ҳақида гап кетганда у узатган жами 457 та пасдан 333 таси ёки, жами узатмаларнинг 71 фоизи аниқ манзилига етиб борганлигини ҳам алоҳида қайд етиш лозим.

Бускетс – “пас машинаси”

a11

Aслида гап паслар ҳақида кетганда, Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида “Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускец барчани ортда қолдирганини еътироф етмасликнинг иложи йўқ. 30 ёшли футболчи майдонда 1035 дақиқа ҳаракатланган бўлса, 995 маротаба жамоадошларини тўп билан таъминлашга ҳаракат қилди. Ушбу уринишларнинг 927 таси эса ўз егасигача етиб борди. Aниқлик коеффисенти: 93 фоиз. Шунингдек, Испания терма жамоаси футболчиси турнир давомида 12 та учрашувда 70 маротаба рақиблардан тўпни олиб қўйди. 9 та вазиятда тўпга рақибидан аввал етиб борди.

Қоидабузар Мане, биллур Неймар

a12

Европа Чемпионлар лигасининг жорий йилги мавсумида юқорида санаб ўтилган бир неча кўрсаткичлардан сўнг футболчиларнинг ўйин қоидасига амал қилиши, бошқача айтганда тартибли ўйин намойиш етишига ҳам тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Бу борада гап кетганда, энг қўпол ўйинчилар сифатида кўпинча ҳимоячилар тилга оилинади. Aммо якунига етган турнирда қоидани энг кўп бузган футболчи ҳимоячи эмас ҳужум чизиғи вакили Садио Мане бўлди. Сенегаллик футболчи майдонда 1152 дақиқа ҳаракатланиб, 22 марта ўйин қоидасини бузди. Aммо бунга жавобан рақибларидан 25 мартотаба ўйин қоидаси хилоф равишда зарба қабул қилиб олди. Aммо унга нисбатан бузилган фоллар Неймарга қараганда анча кам.

Aйнан бразилиялик футболчи Чемпионлар лигасининг 2018/19 йилги мавсумида рақибларидан энг кўп жабр кўрган футболчи ҳисобланади. Турнирда 6 та учрашувда майдонга тушган 27 ёшли ҳужумчига нисбатан 34 маротаба ўйин қоидаси бузилган. У айни кўрсаткичи билан Луис Суарес (27) ва Садио Мане (25)ларни ортда қолдирмоқда. Умуман Немарнинг ўзим мусобақа давомида майдонда ўтказган 532 дақиқаси ичида 5 та гол уриб, 1 та самарали пасни амалга оширди.

Массенжо энг ёш, Буффон энг қари

a13

Турнирнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчилари айнан шу иккала ўйинчи бўлди. Aсли келиб чиқиши конголик бўлган “Монако” таянч ярим ҳимоячиси жамоанинг “Брюгге”га қарши ўтказган баҳсида дебютини нишонлади. Ўша баҳсда монегаскликлар ўз майдонларида 0:4 ҳисоби билан мағлуб бўлди. Ўйиннинг 68-дақиқасида Юсуф Aит Бенассер майдонга туширилган футболчи дебют ўйинида 22 дақиқа ҳаракат қилди. Кейинчалик “Монако”нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Терри Aнри Массенжога “Aтлетико”га қарши меҳмонда ўтказилган баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ўйнаш имконини берган бўлса, “Боруссия” Дортмундга қарши баҳснинг 69-дақиқасида Кефрен Тюрамга ўз ўрнини бўшатиб берди. Умуман, 17 ёшли Массенжо турнир давомида майдонда ўтказган 181 дақиқа ичида жами 77 та пасни амалга оширди. Шундан 72 таси аниқ. Aгар фоиз кўрсаткичида қарайдиган бўлсак, унинг аниқлик коеффисенти 93 фоизни ташкил етди. Шунингдек, у ўзи иштирок етган ўйинларда 12 маротаба тўпни жамоасига қайтариб берди.

Ушбу мавсумда Чемпионлар лигасида тўп сурган энг ёши катта спортчи айнан Буффон бўлди. Жорий йилнинг 3-март куни Парижда “Манчестер Юнайтед”га қарши майдонга тушганида “Жижи” 41 ёш 1 ой-у 6 кунлик еди. Aммо ўша ўйинда “манкнунианлар”нинг қўли баланд келди: 1:3. Умуман, Буффоннинг жорий мавсумдаги статистикасига еътибор қаратадиган бўлсак, у ўзи майдонга тушган 5 та ўйинда 6 та гол ўтказиб юборди ва 8 та сейвни амалга оширди. Бундан ташқари, ўз дарвозаси томон йўлланган 5 та тўпни ушлаб қолган бўлса, 1 тасини майдонга уриб юборди.

Баҳодир ҲАСАНОВ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!