Гвардиоланинг янги шогирдини танийсизми?
Болгариялик 18 ёшли ярим ҳимоячи Филип Крастев фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттирадиган бўлди.
София шаҳрининг “Славия” жамоасида тўп сураётган футболчи тиббий кўрикдан ўтди.
- Филип тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Энди у Болгарияга қайтади ва биз келаси ҳафта трансфер бўйиа барча ишларни якунлаймиз. Унга “Манчестер Сити” жуда ёқди. Филип қишгача “Славия” таркибида ўйнаб туради, - деди “Славия” президенти Венцеслав Стефанов.
Крастев икки йилдан буён профессионал даражада тўп сурмоқда. Жорий мавсумда ёш футболчи 25 та учрашувда майдонга тушди.
Фикрлар