Гётце беш ойлик танаффусдан сўнг илк бор майдонга тушди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце салкам 5 ойлик танаффусдан сўнг жамоасининг мавсумолди тайёргарлик доирасидаги “Урава Ред Даймондс” (3:2) клубига қарши назорат баҳсида илк бор майдонга тушди.

Германия терма жамоаси аъзоси учрашувнинг 62-дақиқасида Нури Шахиннинг ўрнига майдонга тушди. Таъкидлаш керакки, Марио сўнгги бор жорий йилнинг январь ойида Бундеслига баҳсида иштирок этган.

Шундан сўнг футболчи организмидаги моддалар алмашинуви бузилганлиги боис фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!