Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик жангчи қизга омад тилади (Видео)

24 октябрь куни Абу-Дабида жойлашган "Жанглар ороли" "UFC 254" турнирига мезбонлик қилади. Ушбу турнирнинг марказий жангида бутун дунё ММА мухлислари кутаётган Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи тўқнаш келади. Биз учун аҳамиятли жиҳатларидан яна бири, супер енгил вазн тоифасидаги вакиламиз Лилия Шакирова UFCда дебют жангини ўтказади. У ўз вазн тоифаси рейтингида 4-ўринда бораётган Лорен Мёрфига қарши октагонга кўтарилади.  

Айни вақтда Абу-Дабида бўлиб турган ҳамюртимизга UFCнинг енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов омад тилади. Буни бевосита ушбу видео лавҳа орқали томоша қилишингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар