Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Тўлқин Қиличевга ўзига хос баҳо берди (Видео)

Хабарингиз бор, Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес Тошкентга ташриф буюрганди. У пойтахтимизда бир қатор тадбирларда иштирок этди. Жумладан, журналистлар иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Шунингдек, ёш спортчиларга маҳорат дарслари ўтди.

Албатта, унинг жаҳон ММА оламида тутган ўрни жуда юқори... Чунки, биргина Ҳабиб Нурмагомедовнинг эришган натижалари ҳам бунга мисол бўла олади. У шунчалик машҳур инсон бўлса-да, камтаринлиги баробарида ўрганишдан қочмаслигинини билдириб ўтди. Бунга Ўзбекистон бокс терма жамоаси катта мураббийи Тўлқин Қиличевга берган баҳоси ҳам мисол бўла олади. 

Тўлқин Қиличевнинг "Мендес афсона ундан ўрганадиганларимиз бор", - деган сўзларига, Нурмагомедовнинг мураббийи "Аксинча, ундан ўрганаман. Бунинг мураббийлик услубларини кузатиб бораман ва Инстаграм саҳифасига аъзо бўлганман", дея жавоб берди.
Қуйида, ушбу видео лавҳани ўзингиз томоша қилишингиз мумкин. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар