Ҳакам Мессининг

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 13-тур марказий учрашувида "Валенсия" ўз майдонида пешқадам "Барселона"ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлим 30-дақиқасида каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади, тўп эса дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтиб дарвоза чизиғини кесиб ўтди. Бироқ, учрашув ҳаками ушбу голни инобатга олмади ва жуда қўпол хатога йўл қўйди.

Якунда ушбу баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан ниҳоясига етди.

Қуйида Мессининг тоза голи ва ҳакамнинг қўпол хатосига ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин: