Ҳамдамовнинг жамоаси Премьер-лигани тарк этишга яқин

Бугун Россияда Премьер-лигага ўтиш ўйини бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов тўп тепадиган “Анжи” клуби Красноярскда “Енисей” жамоаси меҳмони бўлди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди ва Премьер-лига сарди дастлабки қадамни ташлашди.

Ҳамюртимиз учрашув қайдномасига киритилмади.

Жавоб баҳси эса 3 кундан сўнг Каспийскдаги “Анжи-Арена”даб ўлиб ўтади.

Ўтиш ўйини

Енисей – Анжи 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 25, пенальти Кутьин, 2:0 – 32 Саркисов, 3:0 – 58 Кутьин.

Енисей – Филиппов, Жиров, Кичин, Чичерин, Иванов, Гасанов, Фатуллаев, Семакин, Комков (Камеш, 62), Саркисов (Сердеров, 74), Кутьин (Ломакин, 67).

Анжи – Будаков (Сугробов, 12), Армаш, Самарджич, Мусалов, Тетрашвили, Хубулов, Антон, Полуяхтов (Яковлев, 46), Маркелов, Прудников (Лескано, 61), Будковский.

Огоҳлантиришлар: Полуяхтов (41), Хубулов (50), Маркелов (59), Филиппов (77), Жиров (81), Чичерин (87).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!