Ҳамдамовнинг жамоасига янги мураббий келди

Ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов фаолият олиб борадиган Россиянинг “Анжи” клубининг янги бош мураббийи номи маълум бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Эндиликда доғистонликларни  Магомед Адиев бошқаради. У “Анжи” билан икки йиллик шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, “Анжи” янги мавсумни Россия Биринчи дивизиони (МФЛ)да ўтказади.

Илгарироқ,  унга Премьер-лиганинг бир қатор жамоаларидан таклиф бўлаётгани ҳақида хабар берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!