Ҳамид укаси билан "Арсенал"га боради

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Сассуоло"нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси  Ҳамид Траоре билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Шунингдек, англияликлар Ҳамиднинг 17 ёшли укаси Амад Траоре хизматларига ҳам қизиқиш билдирмоқда. Айни дамда Амад "Аталанта" сафида тўп сурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хамед учун олдинроқ, Турининг "Ювентус" клуби ҳам даъвогарлик қилаётгани хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!