Ҳамиджон Актамов: Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди
Ads

Олий Лига 16-туридан ўрин олган н “Қизилқум” – “Пахтакор” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида навоийликлар бош мураббийи  Ҳамиджон  Актамов учрашув ҳақидаги фикрларни билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Авваламбор бугунги ўйин учун футболчиларга раҳмат айтаман. Йигитлар ҳар бир қарич майдон учун кураш олиб боришди. Ўйинни бевосита стадиондан кузатганлар ким қандай кучга эга эканлигига гувоҳ бўлди. Натижадан қониқдимми? Йўқ. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи голни оддий вазиятда, тушунарсиз ҳолатда ўтказиб юбордик. Агар биринчи гол уриб олганимизда, ҳисоб бошқачароқ бўлиши мумкин эди. Умуман бугун қизиқарли ва кескин курашларга бой ўйин бўлди. Бизни бутун ўйин давомида қўллаб-қувватлаб турган навоийлик мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман", - деб йатиб ўтди Актамов.