Ҳаммаси тасодиф туфайли ёхуд
Ads

Италиянинг “Милан” клуби спорт директори Массимилиано Мирабелли жамоа ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг трансфери борасидаги ҳақиқатни оммага ошкор қилди.

– Биз Бонуччининг трансферини режалаштирмаётгандик. Биз унинг агенти билан бошқа футболчилар ҳақида шгаплашаётгандик. Бироқ агент ҳазил орасида Бонуччи ҳақида гап очди. Бошида бунга ҳеч ким эътибор бермади, аммо кейинчалик Бонуччининг чиндан ҳам “Милан”га ўтишни истаётгани ойдинлашди. Шундан сўнг, биз ҳам барча масалаларни тезда келишиб олдик, – дейди Мирабелли Rai Sport нашрига берган интервьюсида.

Маълумот ўрнида, “Милан” Бонуччи учун “Ювентус”га 40 миллион евро тўлаган.