Ҳамюртларимиз спорт акробатикаси бўйича халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишди
Ads

Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида спорт акробатикаси бўйича «Иртышеские зори» номли халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Ушбу турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Қирғизистон каби мамлакатлардан 130дан зиёд спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Эътиборлиси, мусобақада қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари юртимизга 6та медаль билан қайтишди. Ҳамюртларимиз 3та олтин (аёллар жуфтлик, эркаклар жуфтлик, эркаклар тўртлик), 2та кумуш (аралаш жуфтлик, аёллар тўртлиги) ва 1та бронза (аралаш жуфтлик) медалларини қўлга киритишди.