Ҳамюртларимиз томонидан киритилган голларга овоз беринг
Ads

ОФК Хитойда ўтган U -23 Осиё чемпионатида киритилган энг чиройли голни аниқлаш борасида сўровнома ўтказилмоқда.

Ушбу сўровномада ҳамюртларимиз томонидан киритилган голлар ҳам  ўрин эгаллаган. Жумладан, Азизжон Ғаниев ва Жасурбек Яхшибоевлар томонидан  Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига киритилган голлар энг чиройли голлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Ушбу ҳавола орқали мазкур сўровномада иштирок этишингиз мумкин. Ҳамюртларимизга овоз беринг!