Ҳар кимнинг ўз дарди бор
Ads

Хабарингиз бор, айни пайтда Индонезия давлатининг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Қитъанинг нуфузли мусобақасида Ўзбекистон спорт делегацияси муваффақиятли қатнашмоқда. Шу жумладан, футболчилар ҳам.

Мақсад - чемпионлик

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари гуруҳ босқичининг илк ўйинида Бангладешни 3:0 ҳисобида таслим этди. Иккинчи турда ЖЧ-2022 мезбони Қатарга жавобсиз олтита тўп йўлладик ва гуруҳ босқичини муддатидан аввал ҳал қилдик. Аҳамиятсиз бўлиб туюлган охирги баҳсда Таиланд минимал ҳисобда таслим этилди – 1:0.

Гуруҳ босқичида уч беллашувда 10 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган вакилларимиз ўз дарвозаларидан бирор марта ҳам гол ўтказишмагани эътиборга молик.

Нимчорак финалда ҳамюртларимиз “А” гуруҳида 3-ўринни қўлга киритган Гонконг терма жамоаси билан куч синашишди ва уларга ҳам имконият қолдиришмади 3:0. Шу тариқа, терма жамоамиз чорак финалга йўл олди.

photo_2018-08-16_18-53-04

Жамоамизга қарши чорак финалда тўп тепувчи терма жамоа номи маълум. 1/8 финал баҳсида Эронни 2:0 ҳисобида енгган Жанубий Корея бу босқичда Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.

Жанубликлар гуруҳ босқичининг уч ўйинидан иккитасида “қуруқ” сериядаги ғалабага эришди. Аммо Малайзияга 2:1 ҳисобида имкониятни бой берган. Жанубий Корея нимчорак финалда Эрон дарвозасини икки бор ишғол қилди – 2:0.

Ўзбекистон шу босқичгача 13 та гол уриб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ҳолда етиб келди. Жанубий Корея эса 10 бор рақибларини ранжитган бўлса, икки бор ўзлари ҳам ҳавфли вазият қурбонига айланган.

Мусобақа тўпурарлари пойгасида Жанубий Корея вакили Хванг 5 та гол билан етакчилик қилмоқда. Ҳамюртимиз Забиҳилло Ўринбоев эса 4 та гол билан унинг ортидан келмоқда.

Ўз навбатида    

Осиё ўйинлари футбол мусобақасини кўпчилик жамоалар менсимаяпти деган фикрлар ҳам йўқ эмас. Аммо ҳамюртларимизнинг ушбу босқичдаги рақиби анча жиддий. Жанубий Корея таркибида Англиянинг “Тоттенхэм” клуби етакчиларидан бири Сон Хин Мин бор. Тўғри, у армиядан озод этилиши учун АПЛ ўйинларини ҳам ташлаб келди.

photo_2018-08-24_11-33-02

Қолаверса, Жанубий Корея Осиё ўйинлари футбол баҳсларининг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Инчхондаги мусобақада жанубликлар финалда Шимолий Кореяни мағлуб этишганди.

Бошқалар Осиё ўйинларига қандай муносабатда бўлади, билмадик-у, лекин бизнинг шу таркибимиз чемпионлик мақомини сақлаб қолиш учун курашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви бугун Тошкент вақти билан 14:00да старт олади. 

 

Бекзод ИСАЕВ