Ҳасанбоев тўп сурадиган клуб Суперкубок учун майдонга тушади

Хабарингиз бор, бугунги кунга қадар “Андижон” ва “Нефтчи” жамоаларидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Фурқатжон Ҳасанбоев бу мавсум Тожикистоннинг “Хўжанд” клуби сафида тўп сурмоқда.

Мазкур клуб ўтган мавсум Тожикистон кубоги ғолиби бўлган эди ва шу боис, янги мавсум олдидан анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган Суперкубок баҳсида майдонга тушади. Уларга амалдаги мамлакат чемпиони – Душанбенинг “Истиқлол” клуби рақиблик қилишади.

Тожикистон Футбол Федерацияси расмий сайти тарқатган хабарга кўра, ушбу ўйин 2 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тожикистон Суперкубоги-2018

02.03.2018

“Истиқлол” – “Хўжанд”.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар