Ҳасанбой Дўсматов рақибини қай тарзда енгди ёхуд у ижросидаги супер нокдаунларни томоша қилинг! (Видео)
Ҳозиргина Россия пойтахти Москва шаҳрида ташкил этилган бокс кечасида ҳамюртимиз, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ўз жангини якунлади. У профессионал боксдаги иккинчи жангида асли ўзбекистонлик бўлган ва ҳозирда Россия номидан ўз жангини ўтказган Одилжон Сотқиновни биринчи раунднинг ўзида техник нокаут билан мағлуб этди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, Одилжон 2017 йил муайтай бўйича Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган эди.
Қуйида мазкур жангни тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.
Ҳасанбой Дўсматовнинг рақиблари нима сабабдан ўзгарган эди? |
Фикрлар