Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум

Қатар яшил майдонларида давом этаётган Осиё Кубогининг 2-турида Ҳиндистон-Ўзбекистон ўйинида хитойлик Фу Минг бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга ҳамюртлари Жоу Фей ҳамда Жанг Ченг ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида иорданиялик Аҳмад Муҳаммад ишлайди.

Маълумот учун, Фу Минг жорий мавсум жами 2 та учрашувда ишлаган. Иккала учрашув ҳам қитъамизнинг клублар миқёсидаги мусобақаларга тўғри келади: ОЧЛ гуруҳ босқичи саралаш ўйини ҳамда ОЧЛ гуруҳ босқичи. Эътиборли томони, ушбу ҳакам ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида Шаржа (БАА) - Насаф учрашувида ҳакамлик қилган. Ушбу баҳслар давомида у чўнтагидан жами 9 марта сариқ карточка, 1 маротаба қизил карточка чиқарган ва 1 бора пеналти белгилаган.

Осиё Кубоги-2023 | 2-тур
18.01.2024 | 19:30 (Тошкент вақти)
ҲИНДИСТОН – ЎЗБЕКИСТОН
"Аҳмад бин Али” стадиони, Доҳа

Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)
Қанот ҳакамлари: Жоу Фей, Жанг Ченг (иккаласи Хитой)
Захира ҳаками: Аҳмад Муҳаммад (Иордания)
ВАР: Омар Муҳаммад Аҳмад (БАА)
АВАР: Араки Юсуке (Япония).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!