Ҳиндистонда ғолиб бўлган боксчиларни кутиб олиш маросимидан фоторепортаж

  • 2 февраль, 2018, 18:45
  • 0
  • Бокс
Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган “India Open” халқаро турнирида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 олтин, 2 кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
 
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида боксчиларимизни кенг спорт жамоатчилиги вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, спорт мухлислари тантанали кутиб олди.
 
Мамлакатимизда ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишнинг муҳим воситаси сифатида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самарасида Ўзбекистон дунёга спорти жадал ривожланган мамлакат сифатида танилди. Хусусан, ўзбек бокс мактаби тарбияланувчилари спорт оламининг барча нуфузли мусобақалари – Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида юқори натижаларга эришмоқда.
 
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 мартдаги Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарори спортчиларимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларга ҳар томонлама пухта тайёрланиши ва муносиб иштирок этиши, терма жамоаларни янги истеъдодлар билан бойитишда муҳим омил бўлаётир.
 
Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси – AIBA томонидан ташкил этилган “India Open” халқаро турнирида йигирма уч давлатдан юздан зиёд чарм қўлқоп устаси совринли ўринлар учун баҳслашди.
 
Мусобақанинг финал жангларида Бобоусмон Ботиров, Баҳодир Жалолов ва Худойназар Файзов ҳиндистонлик Динеш Кумар, Сатиш Кумар ва Анвар Шайх Салмонни, Исроил Мадримов кубалик Осей Иглесиас Эстрадани, Абдулҳай Шораҳматов мўғулистонлик Энх Амар Харкуни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.
 
Санжар Турсунов ва Иқбол Холдоров иккинчи ўринни эгаллади.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Манба:uza.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!