Ҳужумчисини Россияга сотаётган
Ads

Италиянинг “Милан” клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантарани бир йилга ижарага олмоқчи. Бу ҳақда журналист Жанлуки Ди Марцио хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, 24 ёшли бразилиялик футболчи яқиндагина жароҳатидан тузалиб, айни дамда ўзининг оптимал формасини тиклаш билан банд. Шу боис ҳам каталонияликлар уни бир мавсум Италияга юборишга қарши эмас.

Ўз навбатида франциялик ҳужумчи М'Байе Ньянгни Москванинг “Спартак” клубига сотишга яқин турган “россонерилар” учун Рафинья энг ажойиб танлов бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Рафинья ўтган мавсум Испания Ла Лигасининг жами 18та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.